Исроил Қатар пойтахтига зарба берди

Исроил ҲАМАСнинг Қатар пойтахти Доҳадаги юқори мартабали раҳбарларини нишонга олди. Бу ҳақда AFP ва «Reuters» ахборот агентлиги хабар бермоқда. Исроил расмийлари ҳужумни тасдиқлаган.
ҲАМАС расмийсининг BBCга айтишича, ҲАМАС музокаралари делегацияси Доҳадаги учрашувида нишонга олинган. Маълумотларга кўра, делегациянинг турар-жой бинолари ҳужумга учраган.
Қатар ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исроил зарбасини қоралаган.
«Қатар давлати ушбу ҳужумни кескин қоралайди ва Исроилнинг бу бепарво хатти-ҳаракатига, минтақа хавфсизлигига доимий равишда аралашиб, унинг хавфсизлиги ва суверенитетига қаратилган ҳар қандай ҳаракатга тоқат қилмаслигини тасдиқлайди», — дейилади баёнотда.
Пойтахт Доҳанинг айрим ҳудудлари тутун остида қолган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг