Исроил кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда

Фото: CCN
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Стив Уиткофф CNN телеканалига берган интервьюсида Ғазога нисбатан ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишув муҳокама қилинишаётганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур келишув урушни тугатишга олиб келиши мумкин. Уиткофф ҲАМАСдан таклифни қабул қилишни сўраган.
Таклифга кўра, гаровдагиларнинг ярми (тириклар ва ҳалок бўлганлар) озод қилинади, эвазига вақтинчалик ўт очиш тўхтатилиб, кейин кенг қамровли сулҳ музокаралари бошланади. Ушбу музокараларга Уиткоффнинг ўзи раҳбарлик қилиши режалаштирилган. Аммо у келишув шартлари ва сулҳ муддати бўйича аниқ маълумот бермаган.
ҲАМАС таклифи ва музокаралар
Reuters агентлиги душанба куни ҲАМАС 70 кунлик сулҳ эвазига 10 нафар гаровдаги шахсни озод қилишни таклиф этганини хабар қилди. Аммо Уиткофф бу таклиф аввалги келишув шартларига мос келмаслигини билдирди. Унинг айтишича, у ҳозирча ҲАМАС расмийлари билан бевосита учрашмаган.
Айрим манбаларга кўра, фаластинлик-америкалик ишбилармон Бишара Баҳбаҳ Доҳа шаҳрида ҲАМАС вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. У 2024 йилги АҚШ президентлик сайловида Трампни қўллаб-қувватлаган араб-америкаликлар гуруҳига раҳбарлик қилган ва ҳозирги музокараларда расмий шахс сифатида иштирок этмоқда.
Вашингтоннинг музокаралардаги фаол иштирокига қарамасдан, Фаластин томони аввалги сулҳда Исроил доимий фаоллик кўрсатмагани сабабли бу сафар ишончли кафолат талаб қилмоқда.
Ҳарбий тайёргарлик ва ҳужум режаси
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу душанба куни қилган видеомурожаатида гаровдагиларни озод қилиш устувор вазифа эканини таъкидлади. «Бу борада яқин кунларда янгиликлар бўлиши мумкин. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз», — деди у.
Айни пайтда Исроил армиясига жанубий Ғазонинг катта қисмини бўшатиш буйруғи берилган. Ҳарбий матбуот котибининг маълум қилишича, янги ҳужум Хон Юнис шаҳри ва унинг атрофини қамраб олади. Исроил кучлари Филадельфия йўлаги деб аталувчи 14 километрлик эвакуация ҳудудини эгаллаган. Фаластинликлар денгиз бўйидаги Ал-Маваси ҳудудига кўчирилиши кўзда тутилган.
БМТ маълумотига кўра, 2024 йил 18 мартдан сўнг Ғазо сектори ҳудудининг камида 80 фоизи ҳарбий зонага айлантирилган.
Шу куни Тел-Авив армияси Ғазодан учта ракета учирилганини, улардан иккитаси Ғазо ҳудудига тушганини, бири эса тутиб қолинганини маълум қилди.
Исроил ҳарбий расмийлари CNNʼга берган интервьюда мамлакат армияси икки ой ичида Ғазонинг 75 фоизини эгаллашни режалаштираётганини айтди. Агар бу амалга ошса, 2 миллиондан ортиқ фаластинлик соҳилбўйи секторининг фақат 25 фоизига сиқиб чиқарилади ва ҳудуд деярли тўлиқ Исроил назоратига ўтади.
ҲАМАСнинг баёноти
ҲАМАС ҳукуматининг матбуот хизмати Исроил ҳозирда Ғазо секторидаги ҳудудларни 77 фоизгача назорат қилаётганини маълум қилди. Бу эса фаластинликларни ўз уйлари ва мулкларига кириш имконидан маҳрум этувчи мажбурий кўчириш сиёсати орқали амалга оширилаётганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг