Исроил ҳукумати: ҲАМАС гаровдагилар бўйича келишувга қизиқиш билдирмаяпти
Фото: AP
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторидаги гаровдагилар муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилмоқчи. Бу ҳақда ABC нашри хабар берди.
Нашр манбасига кўра, Исроил ҳукумати ҲАМАС ҳаракати гаровдагиларни озод этиш бўйича келишувга қизиқиш билдирмаётганини таъкидлаган. Шунинг учун Тел-Авив музокаралардан кўра ҳарбий йўлни устун деб ҳисобламоқда.
Маълумотларга кўра, Ғазо анклавида ҳозирда камида 20 нафар тирик исроиллик гаровда сақланмоқда. Шу сабабли, Нетаньяху мавжуд операция ҳажмини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Бундан аввал ҲАМАС етакчиларидан бири — Халиль ал-Хайя анклавга нисбатан блокада туфайли Исроил билан музокаралар ўтказишнинг маънисизлигини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг