Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ҳусийлар бош вазири ҳалок бўлди

Исроил ҳукуматининг Яманга берган ҳаво зарбалари оқибатида ҳусийлар ҳукумати бош вазири Аҳмад ар-Раҳавий ҳалок бўлди. Бу ҳақида «NPR» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 28 август куни Исроил томонидан Яманга уюштирилган ҳаво зарбалари вақтида ҳусийлар ҳукумати бош вазири Аҳмад ар-Раҳавий ҳамда бир қанча вазирлар қурбон бўлган. Яна бир нечта мансабдор шахслар, жумладан, вазирлар ва расмийлар турли даражадаги тан-жароҳатлари олган.
Ҳусийлар ҳукумати расмийларининг билдиришича, бош вазир Аҳмад ар-Раҳавий ҳукуматнинг ўтган йилдаги фаолиятини баҳолаш учун ўтказаётган семинари вақтида Исроил ҳаво ҳужуми нишонига айланган.
Исроил томони Яманнинг Сана ҳудудидаги ҳусийлар режимининг ҳарбий нишонига аниқ зарба берганини тасдиқлаган.
Ямандаги ҳусийларнинг «Ансор Аллоҳ» ҳаракати Олий сиёсий кенгаши раҳбари Маҳди ал-Машат ҳолат юзасидан Яман халқига мурожаат билан чиқди.
«Исроилнинг ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлган ҳамда яраланганларнинг оилаларига ваъда берамиз, биз албатта қасос оламиз. Барча хорижий компаниялар кеч бўлмасидан Исроилни тарк этинг», — дейди Маҳди ал-Машат.
Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац эса Яманга қилинган ҳаво ҳужумини «эзувчи зарба» деб атаб, бу ҳали бошланиши эканини таъкидлаган.
Брюсселда жойлашган «Халқаро инқироз» гуруҳининг Яман бўйича катта таҳлилчиси Аҳмад Наги ҳусийлар бош вазирининг ўлдирилиши гуруҳ учун жиддий йўқотиш эканини билдирган.
«Исроилнинг ҳусийлар инфратузилмасига зарба бериши ҳамда гуруҳ етакчиларини, жумладан, юқори мартабали ҳарбий хизматчиларни нишонга олиши қўмондонлик тузилмасини катта хавф остида қолдиради», — деган Аҳмад Наги.
Маълумот учун, Аҳмад Ал-Раҳавий ҳукуматни 2024 йилнинг август ойидан буён бошқариб келаётган эди. Эндиликда ушбу лавозимга унинг ўринбосари Муҳаммад Мифтоҳ тайинланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг