Испания ва Францияда овқат учун навбатлар пайдо бўлган
Испания ва Францияда ишсизлар учун бепул бериладиган овқат учун узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлган. Коронавирус туфайли Европанинг кўплаб давлатлари қатори, ушбу икки мамлакат аҳолиси ҳам қаттиқ азият чекяпти, кўплаб одамлар ишини йўқотиб, даромадсиз қолган. Бу ҳақда Rupty радиоси хабар берди.
Мадридда кунига таом учун махсус жамғармага келаётган сони қарийб 2 минг нафарга тенг. Париждаги волонтёрлик марказига эса 300га яқин оила овқат сўраб мурожаат қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Испанияда 231 мингдан зиёд вирусга чалинган, 23 822 инсон ҳаётдан кўз юмган бўлса, 123 мингдан ортиқ бемор тузалган. Францияда эса 169 мингдан ортиқ одам инфекцияни юқтириб олган, қарийб 48 минг инсон соғайиб, 23 мингдан ортиғи вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг