Испания Кубогида «Барселона» ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 16 декабрь куни футбол бўйича Испания Кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида «Барселона» жамоаси сафарда «Гвадалахара» клубига қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида каталонияликлар тўп назоратида устунликка эришган бўлса-да, ҳисоб фақат иккинчи бўлимда очилди. 77-дақиқада ҳимоячи Андреас Кристенсен аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.
Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Маркус Рэшфорд жамоасининг иккинчи голини киритиб, «Барселона»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини мустаҳкамлади.
Шу тариқа, «Барселона» Испания Кубогида 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.
«Гвадалахара» – Б«арселона» 0:2
Гол: Кристенсен 77, Рэшфорд 90
«Гвадалахара» – Висенте, Сера (Нескес, 83), Абланкие, Ж.Касадо, Мартинес, Рамирес (Калво, 62), Рохо, Самуэл (Таварес, 72), Морено (Галлардо, 63), Канизо, Диас.
«Барселона» – Тер Стеген, Касадо (Кунде, 75), Эрик Гарсия, Кристенсен (Жерар Мартин, 86), Жофре (Балде, 63), Бернал (Кубарси, 46), Де Йонг, Ямал, Руни (Педри, 75), Рэшфорд, Фермин Лопес.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг