Исломий молия хизматлари тушунчасига аниқлик киритилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида депутатлар ва мутахассислар билдирган фикр ва таклифлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилиб, лойиҳага тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар, бир қатор таҳририй тузатишлар киритилди.
Хусусан, исломий молия хизматлари тушунчасига аниқлик киритилди. Бунда стандартлар, шу жумладан, исломий молиялаштиришни амалга ошириш қоидалари ва принциплари Ислом молия институтлари учун Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти ҳамда Исломий молия хизматлари кенгаши томонидан белгиланади.
Марказий банк исломий молиялаш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидалари асосида исломий хизматлар кўрсатиш тартибини ишлаб чиқади.
Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида қўйилган масалалардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нобанк кредит ташкилотлари томонидан филиаллар ташкил этишга қўйиладиган талаблар соддалаштирилмоқда.
Қонун лойиҳасидан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблардан уларнинг ускуналар, ташкилий-техник воситалар, модем ва сифатли алоқа линияси, дастурий таъминот билан жиҳозланиши, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим этишга қўйиладиган талаблар чиқариб ташланмоқда.
Асосий ўзгартиришлардан яна бири — микромолия ташкилотлари ва ломбардлар хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бобига янги моддалар киритиляпти. Ушбу боб микромолия ташкилотлари ва ломбардлар хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланганини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳани истеъмолчилар (мижозлар) ҳуқуқларини белгиловчи модда билан тўлдирилди.
Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг