Иордания ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Иордания ҳукумат вакиллари ҳамкорлик бўйича иккита ҳужжат имзолади. Улардан бири дипломатик паспорт эгалари учун визасиз режим жорий этилишини назарда тутади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Унга кўра, Иорданияга ташриф доирасида Саидов давлат бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва муҳожирлар ишлари вазири Айман Сафади билан музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида муҳим келишувларга эришилди. Муносабатларни мустаҳкамлаш учун дипломатик паспорт эгаларига визасиз кириш тартибини жорий этиш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланди. Бундан ташқари, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг