Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Ўмон Султонлигидан экстрадиция қилинди
Одам савдоси билан шуғуллангани учун Интерпол каналлари орқали қидирилаётган шахс Ўмон Султонлигидан Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўмон Султонлигидан Интерпол Маскат Миллий Марказий Бюроси ходимлари кузатувида мамлакатимиз Жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган одам савдосида айбланаётган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.
Қайд этилишича, ушбу фуқаро халқаро қидирувга берилган бўлган. Интерпол каналлари орқали қидирувдаги шахснинг Ўмон ҳудудида эканлиги аниқланиб, жорий йилнинг апрель ойида ушбу мамлакатда ҳибсга олинган.
Бир ой олдин Тошкент Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларининг ҳамроҳлигида Ўмондан Ўзбекистонга икки нафар жиноятчи аёл экстрадиция қилинди.
Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда қидирувда бўлган шахс Интерпол Миллий марказий бюроси ва республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига топширилган.
Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида 31, 23 ва 18 ёшли қизларни фоҳишалик қилиши учун Таиландга юбормоқчи бўлган 53 ёшли аёл қўлга олингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг