Инсонга депрессиядан қутилишга ёрдам берадиган бош кийим яратилди
Паст частотали магнит майдон ҳосил қилувчи бошга ўрнатилган янги қурилма депрессия аломатларини камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда «Asian Journal of Psychiatry»да мақола чоп этилди.
Маълум бўлишича, ушбу қурилма депрессия учун ноинвазив ва қулай даволаш усулини таклиф қилиши мумкин. Қурилма жиддий депрессив касалликка чалинган тўртта эркак беморда синовдан ўтказилди. Ушбу беморлар саккиз ҳафта давомида кунига икки соат усти очиқ бош кийимга ўхшаш қурилма кийган. Ҳаммада депрессия белгиларининг камайгани тадқиқотда маълум бўлган.
Қурилмада ишлатиладиган магнит майдон жуда паст частотали магнит муҳит (ELF-ELME) сифатида танилган. Бу майдон ҳужайралардаги энергия ишлаб чиқарувчи митохондрияларни рағбатлантириши ва летаргия каби аломатларни камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Магнит майдонлар ва биологик тизимлар ўртасидаги аниқ ўзаро таъсир ҳали ҳам тўлиқ тушунилмаган.
Тадқиқотни Япониянинг Нагоя университети профессори Тошия Инада ва Масако Тачибана олиб боришди. Намуна ҳажмининг кичиклиги ва назорат гуруҳининг йўқлигига қарамай, натижалар умид бахш этади.
Профессор Инаданинг фикрича, бу қурилма депрессияни даволашда инқилоб қилиши мумкин. Мақсад беморларга қурилмани магнит майдондан бехабар ҳолда уйда ишлатишлари, депрессияни бошқаришда беморга йўналтирилган ёндашувни таклиф қилишдир.
Аввалроқ, машҳур шоколадлар таркибида заҳарли металлар топилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг