Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ҳисобот берди
Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг фуқаролар мурожаатлари асосида давлат идораларига юбораётган мурожаатларининг ижро ҳолати таҳлил қилинди.
Йиғилишда қайд этилишича, 2021 йил 9 ойи давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили номига мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқаролари, омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 13 689 та мурожаат келиб тушган.
Таҳлилларга кўра, парламент назорати субъекти сифатида Омбудсман томонидан 7028 та мурожаат ўз иш юритувига олинди. Қолган мурожаатлар Омбудсман томонидан назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга юборилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аҳоли мурожаатлари, уларни қийнаётган масалаларга тўхталар экан, амалдаги қонун ва қонун ости нормаларини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини ҳам билдирди.
Йиғилишда алимент қарздорлиги, хусусий мулк дахлсизлиги, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича мавжуд камчиликлари сенаторлар томонидан алоҳида таъкидланди. Шунингдек, баъзи мансабдор шахсларнинг қабул қилинаётган янги нормалардан етарли даражада хабардор эмаслиги сабабли, фуқаролар Омбудсманга мурожаат қилишга мажбур бўлаётгани хусусида ҳам танқидий фикрлар билдирилди.
Муҳокама натижалари юзасидан қўмита томонидан мутасадди идораларга тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилиб, қарорда акс эттирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг