«ИНСОН ФАХРИ» миллий мукофоти ўз эгаларига топширилди

10:24 19 Ноябрь 2025 Сиёсат
89 0

Халқаро форумлар саройида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган «ИНСОН ФАХРИ» миллий мукофоти билан тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади – жамиятимизда инсоний қадриятларни улуғлаш, турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатиб, бошқаларга ўрнак бўлаётган инсонларнинг меҳнатини кенг жамоатчиликка етказиш ва уларни давлат томонидан муносиб рағбатлантиришдир.

Юртимизнинг турли ҳудудларида меҳнат қилаётган, бир қарашда оддий кўринган, аммо жамият равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган инсонлар ушбу мукофотнинг бош қаҳрамонларига айланди.

Танлов доирасида мутасаддилар томонидан бир йил давомида мамлакат бўйлаб инсонпарварлик, жасорат, фидойилик ва эзгуликни ўзида мужассам этган юзлаб таъсирли ҳикоялар тўпланди. Улар орасида ўз фаолияти билан атрофдагиларга илҳом бераётган, жамиятдаги мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшаётган, ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериб келаётган фидойи инсонлар бор.

Маросим давомида турли соҳаларда алоҳида жасорат, мардлик ва фидойилик намоён этган, шунингдек, Ўзбекистоннинг тараққиётига ўзининг амалий ҳиссасини қўшаётган инсонларнинг ҳикоялари тақдим этилди ва улар «ИНСОН ФАХРИ» мукофоти билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер