Инновацион ривожланиш вазирлигига Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ташриф буюрди
Фото: Халқ сўзи
2022 йил 22 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигига Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ташриф буюрди.
Ташриф аввалида элчилар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2023 йил молиялаштирилган ва тижоратлаштирилган лойиҳалар ҳамда инновацион ишланмалар натижалари билан таништирилди. Жумладан, ўзбекистонлик олимлар яратган коронавирусга қарши ейиш мумкин бўлган «помидор» ва «сут» вакциналари, фармацевтика маҳсулотлари, қишлоқ хўжалигида кенг ишлатиладиган биологик қўшимчалар ва техникалар, шаҳарсозликда фойдаланиладиган ақлли «светофор» ва бошқа кўпгина ишланмалар элчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўз навбатида, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ушбу ишланмалар учун янги бозорларни кенгайтириш ва ушбу стартапларни ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишда элчихоналарнинг кўмаги кераклигини билдириб ўтди.
Шу билан бирга, Иброҳим Абдураҳмонов Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йилдаги фаолияти натижалари, 2022-2026 йиллар учун белгиланган инновацион ривожланиш стратегияси билан ташриф буюрган меҳмонларни таништирди. Шунингдек, давлатлар кесимида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берди.
Ўз ўрнида вазир халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун бир қатор таклифларни билдириб ўтди. Хусусан, хорижий мамлакатлар билан қўшма илмий, инновацион ва стартап лойиҳалар танловларини ҳамда Ўзбекистонлик ёш олим ва тадқиқотчиларни хорижий мамлакатларнинг илғор лаборатория ва илмий марказларида стажировкаларини ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, хорижий мамлакатлардаги энг илғор ва ноёб лабораториялар рўйхатини шакллантириш ва улар билан сервис хизматларини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик ва чет элда фаолият кўрсатаётган ватандош ёш олимлар, стартаплар вакиллари билан доимий алоқаларни ўрнатиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Иброҳим Абдураҳмонов устувор халқаро рейтингларда мамлакатимиз ўрнини юксалтириш ва инновацион экотизимни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи жалб қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
Шу билан бирга ташриф давомида илғор хорижий мамлакатларнинг инновацион экотизимни яратишдаги тажрибасини ўрганиш, Ўзбекистонга инновацион технологиялар трансферини амалга ошириш, инновацияларни ривожлантиришга масъул бўлган вазирлик ва идоралар, тармоқ ташкилотларининг раҳбар ва мутахассисларнинг соҳадаги малакасини ошириш бўйича тренингларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги учун янги технологиялар, қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли экин навларини олиб келиш каби долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг