Инновацион ривожланиш вазири Корея Республикаси элчиси Ким Хи Санг билан учрашди
Фото: Халқ сўзи
Инновацион ривожланиш вазирлигида жорий йилнинг 14 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг билан учрашув ўтказди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида стратегик ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, хусусан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Кореянинг кўплаб давлат ташкилотлари ва йирик компаниялари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жумладан, томонлар Тошкент шаҳар Бектемир туманида «Ақлли шаҳари» барпо этиш, CAR-T технологиялар трансфери, Инновацион туманларда ақлли тиббиёт, инновацион ҳудудларда инновацияларни акцелерация қилиш бўйича Корея тажрибасини татбиқ қилиш йўналишларидаги лойиҳалар бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, 2023 йилда ўтказилиши режалаштирилган “Innoweek.uz-2023» инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этиш учун кореялик олимлар, инноваторлар ҳамда стартап корхоналар вакилларини жалб қилиш масаласи муҳокама этилди.
Ўз ўрнида, вазир ва элчи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Корея Республикаси Илм-фан ва ахборот технологиялар вазирлиги билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Учрашув давомида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича фикр алмашилди, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва келгусидаги режаларни муҳокама қилинди. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ш. Турдиқулова бошчилигида жорий йил сентябрь ҳамда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси директори О.Туйчиев бошчилигида вазирлик делегацияларининг жорий йил ноябрь ойларида Кореяга ташрифи давомида тегишли давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва компаниялар билан ўтказилган учрашувлар натижасида илгари сурилган лойиҳалар юзасидан маълумот алмашилди ва келгусидаги ҳамкорлик режалари келишиб олинди.
Ким Хи Санг ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида элчихона яқиндан ёрдам кўрсатиши маълум қилинди ҳамда лойиҳалар қамровини кенгайтириш бўйича таклифлар билдирди. Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ким Хи Санг Инновацион ривожланиш вазирлигининг Корея билан ҳамкорликда амалга ошириш учун имкониятлар кўламини юқори баҳолади ва муҳокама этилган йўналишларда ҳамкорликда ишлаш бўйича вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдириб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг