Инновацион материал сувни тежашда қўл келади

14:15 22 Январь 2026 Жамият
211 0

Когон тумани ҳудудидаги “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат паркида фаолият кўрсатаётган “Silk road innovation group” хорижий корхонасида гидроизоляцияланган полиэтилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Хитойлик сармоядорлар томонидан амалга оширилган бу лойиҳа қиймати 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Ушбу инновацион материал одатда, нефть ва газ саноатида қўлланилади. Лекин тажриба кўрсатдики, у қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳасида ҳам самаралидир. Хусусан, унинг воситасида изоляция қилинган канал ва ариқларда сув исрофгарчилиги сезиларли даражада камаяди. Бу турдаги полиэтиленни ўрнатиш катта куч ва меҳнатни талаб қилмайди. Биз кўриб одатланган, айни дамда каналлардаги сув йўқотишлар олдини олиш мақсадида кенг қўлланилаётган бетонга нисбатан арзон. Ҳароратга, ташқи таъсирларга чидамли. Зарурат туғилганида уни ариқдан олиб, бошқа жойга кўчириш ҳам мумкин. Фермер ва деҳқон хўжаликларига сувни тежашда қўл келади.

Корхонада айни дамда йилига 600 минг квадрат метр ҳажмда маҳсулот тайёрлаш имкони бор. Лойиҳанинг кейинги босқичида бу миқдор ошиши, маҳаллий ёшлар учун иш ўринлари сони ҳам кўпайиши кутилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер