Имтиёзли беморлар учун даволаниш нархи оптималлаштирилиши орқали 80 миллиард сўм тежалди
Иллюстратив фото
Давлат бюджети ҳисобидан имтиёзли тоифадаги фуқароларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар нархи оптималлаштирилиши натижасида катта миқдордаги маблағлар тежаб қолиниб, қўшимча тиббий хизматлар кўрсатишга имкон яратилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2023–2024 йиллар давомида махсус тиббиёт марказлари томонидан тақдим этилган хизмат нархлари таҳлил қилиниб, айрим ортиқча харажатлар қисқартирилди. Натижада хизматларнинг базавий нархи ўртача 5 – 20 фоизгача пасайган.
2023 йилда ушбу ўзгаришлар ҳисобига 60 миллиард сўм тежалиб, қўшимча 5 минг беморга ёрдам кўрсатилган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилда 80 миллиард сўмни ташкил этиб, яна 6 мингга яқин бемор даволаниш имконига эга бўлди.
Таъкидлаш жоиз, президентнинг 2024 йил 5 сентябрдаги қарорига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасидаги нархлар ва касалликлар рўйхати тегишли вазирлик ҳамда ташкилотлар билан келишилган ҳолда янгиланмоқда.
Аввалроқ Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган «Sofosbuvir-400 mg» дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг