Илон Маск Оқ уйни тарк этди
Машҳур миллиардер ва тадбиркор Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятидаги фаолиятини якунлади. У “Х” ижтимоий тармоғидаги баёнотида:
«Махсус давлат ходими сифатида менинг муддатим тугайди. Самарасиз харажатларга қарши курашиш имконияти учун президентдан миннатдорман. Самарадорлик департаментининг миссияси вақт ўтиши билан янада мустаҳкамланади, чунки у бутун ҳукуматнинг турмуш тарзига айланади», — деб ёзди Маск.
Унинг давлат хизматидаги иштироки ҳукумат харажатларини оптималлаштириш ва самарадорликни ошириш мақсадида ташкил этилган «Самарадорлик департаменти» билан боғлиқ эди.
Маск ўз лавозимидан кетиши олдидан, CBC телеканалига берган интервьюсида Дональд Трамп томонидан илгари сурилган янги бюджет ва солиқ қонун лойиҳасини танқид қилди. Унга кўра, таклиф этилган чора-тадбирлар бюджет тақчиллигини оширади ҳамда ҳукумат самарадорлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларга зид келади.
Шу билан Илон Маскнинг Трамп маъмурияти билан расмий ҳамкорлиги якунланди, аммо у давлат бошқаруви ва сиёсий жараёнлар юзасидан ўз фикрларини билдиришда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг