«Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон меҳнат армияси жангчиларининг жасорати» мавзусида кўргазма очилди
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
2025 йил 14 май куни Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида «Ўзархив» агентлиги ҳамда Россиянинг Перм ўлкаси ҳокимлиги ва архив ташкилотлари ҳамкорлигида «Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон меҳнат армияси жангчиларининг жасорати» номли ҳужжатли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда «Ўзархив» агентлиги раҳбарияти, Перм ўлкаси делегацияси, архив ходимлари, олимлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди. Унда Ўзбекистон ССР аҳолисини Ғалаба йўлида сафарбар этиш, меҳнат армияси жангчиларининг ҳиссасига бағишланган маърузалар тингланди.


Кўргазмада меҳнат армияси сафида Перм ўлкасида фаолият юритган ўзбекистонликларнинг ҳаёти ва меҳнати, улар ишлаган корхоналар ва фронт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақидаги тарихий ҳужжатлар намойиш этилди. Кўчма кўргазма таркибида 16 та баннер-стенд жой олган.

Шунингдек, тадбир доирасида архив ҳужжатлари асосида махсус тўплам тайёрлаш, икки томонлама илмий-амалий ҳамкорликни давом эттириш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.
Кўргазмани юртимиз ҳудудларида ҳам намойиш этиш ва ёш авлодни ушбу тарихий саҳифалар билан яқиндан таништириш режалаштирилган.


























Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг