Икки нафар ФВВ ходими жаҳон чемпиони бўлди
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг икки нафар ходими жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Андижон вилоятида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 30 та давлат спортчилари қаторида ФВВ жамоаси ҳам иштирок этди. Унда, спортчилар спортнинг бир нечта тури бўйича беллашдилар.
Мазкур мусобақада, курашнинг греплинг тури бўйича 74 кг вазн тоифасида Жиззах вилояти ФВБ Ўрмон ёнғинларини бартараф этишга ихтисослаштирилган ёнғин-қутқарув отряди ёнғин-қутқарувчиси оддий аскар Камронбек Аҳмедов фахрли 1-ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек, спортнинг тўлиқ жанг тури бўйича +100 кг вазн тоифасида Тошкент шаҳар ФВБ Яшнобод тумани ФВ бўлими қутқарувчиси оддий аскар Эркинов Жавоҳирбек фахрли 1-ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Аввалроқ спортнинг қўл жанги тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ЙПХ ходими биринчи ўринни қўлга киритгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг