Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига янги директор тайинланди

Фото: ММТВ
Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан Шокирова Севара Баҳодировна Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Севара Шокирова узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган, хусусан, 2012-2019 йилларда Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи, 2019-2022 йилларда Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари, 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида иш олиб борган. Мазкур тайинловга қадар эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Шокиров Ҳасан Рустамович Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳасан Шокиров 2001-2016 йилларда Молия вазирлигида масъул лавозимларда, 2016-2020 йилларда Ташқи ишлар вазирлигида Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи, 2020-2022 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида Молиялаштириш ва режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2022-2024 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият юритган. У ушбу тайинловга қадар «Янги Ўзбекистон» университети молиявий ва маъмурий ишлар бўйича проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг