ИИБ ходимлари боғча болаларига маъруза қилганига расмий муносабат билдирилди
Кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Аввал оқдан қорани ажратиб олиш керак” сарлавҳаси остида ички ишлар органи ходими боғча болаларига тарбиявий соат ўтаётгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. Унга кўра, 2023 йил 17 июль куни Учтепа туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари томонидан туман ИИО ФМБ, мудофаа ишлари бўлими ҳамда “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси номига ҳамкорликда “Ҳарбийлар билан учрашув” мавзусида профилактик тадбир ўтказиш юзасидан таклифнома юборилган.
Профилактика инспекторлари боғча тарбияланувчиларига Ватанга муҳаббат, ота-она қадри ва келажакда Ватанни қўриқлайдиган мард ўғлон ва қизлар бўлиб етишишлари, боғчадан нотаниш фуқаролар билан кетмаслиги, уйини бегона шахсларга очмаслик ҳақида суҳбат ўтказиб, ўзлари билан олиб келган китоб ва ўйинчоқларни боғча тарбияланувчиларига совға қилишган.
Тадбир тафсилотлари акс этган видеолавҳани гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчилар ота-оналарини жамлаган телеграм гуруҳига ташлаб берган. Афсуски, айрим ота-оналар томонидан бу видео лавҳа бошқа гуруҳларга ташланиб, томошабинлар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги ачинарлидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг