ИҲТга аъзо давлатлар ОАВ вакиллари учун инфо-тур ташкил этилди
Жорий йилнинг 20-24 октябрь кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) га аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлари учун мамлакат бўйлаб инфо-тур ташкил этилди.
Туризм қўмитаси ва Ўзбекистоннинг ИҲТга аъзо давлатларидаги элчихоналари ёрдамида ташкил этилган инфо-турда 24 нафар нуфузли хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Инфо-тур дастурига мувофиқ, хорижий медиа вакиллари Ўзбекистоннинг бир қатор тарихий ҳудудлари: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида бўлиб, миллий ҳунармандчилиги, гастрономиясига ва “Хива — 2024 йилда Ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик жараёнларига доир материаллар тайёрлаш ҳамда бу орқали мамлакатимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш мақсадида медиаконтентлар тайёрлашди.
Шу ўринда, Хива шаҳарининг халқаро жамиятдаги бу эътирофи - ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, янги инфратузилма объектлари, музей ва экспозициялар барпо этиш, сайёҳлик хизматлари экспорти ҳажмини ошириш имконини бермоқда.
Шубҳасиз, йил бўйи давом этадиган маданий тадбирлар, хорижий ва маҳаллий журналистлар учун уюштириладиган медиатурлар нафақат шаҳарни, балки бутун мамлакатни дунё миқёсида янада кенг танитишга хизмат қилади. Жаҳон жамоатчилиги юртимиз тарихи, табиати, халқимиз турмуш тарзи ва маданияти, урф-одат ва анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг