Ички ишлар органлари ахборот инфратузилмаси сунъий интеллект асосида бирлаштирилади

11:50 06 Май 2025 Жамият
171 0

Иллюстратив фото

Президентнинг тегишли қарори билан Ички ишлар органлари тизимини 2025–2027 йилларда рақамли трансформация қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Бунда ички ишлар органларининг барча ахборот инфратузилмаси сунъий интеллект технологиялари асосида ягона тизимга бирлаштирилади ва ички ишлар органлари соҳасига рақамли технологияларни жорий этишга масъул бўлинмалари таркибида «рақамли жамоа»лар шакллантирилади.

Шунингдек, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар статистикасини инсон омилисиз юритиш йўлга қўйилади ҳамда Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Бундан ташқари, синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари тузилмаларида Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика хизмати бошлиғи лавозими жорий этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер