Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби белгиланмоқда
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда янги тартиб-таомилларни ҳаётга жорий этишдан олдин уларни чекланган ҳолда (муайян ҳудудда ёки шахслар, ташкилотлар доирасида) ҳуқуқий эксперимент (тажриба-синов) тарзида қўллаш амалиёти кенгайиб бормоқда.
Ҳуқуқий эксперимент тушунчаси, уни ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш масалалари “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган, лекин уни ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар комплекс тартибга солинмаган.
Ушбу Қонун қатор ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ҳуқуқий экспериментнинг мақсади, асосий тушунчалар, принциплар, ваколатли органлар, ҳуқуқий экспериментни ўтказиш шартлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий экспериментда иштирок этиши ва бошқа масалалар назарда тутилмоқда.
Ҳуқуқий эксперимент фақатгина Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўтказилиши аниқ белгиланмоқда.
Сенаторлар ушбу Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш ва ўтказиш, экспериментал ҳуқуқий нормаларни жорий этиш бўйича ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш ҳамда жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда фуқароларнинг ҳаёти ва фаровонлигини яхшилашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг