Ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.
Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик фаолияти доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базанинг яратилишига, ҳуқуқий бўшлиқларнинг бартараф этилишига хизмат қилади.
Шу билан бирга, форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш орқали тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш кафолатлари кучайтирилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг