Ҳунармандлар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи?
2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 22 117 тани ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳунармандлар сонини ҳудудлар кесимида тақсимлаганда энг яхши кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилиб, пойтахтда 2 906 та ҳунарманд борлиги маълум бўлган. Ундан кейинги ўринларда 2 564 та ҳунарманд билан Фарғона вилояти иккинчи поғонадан жой олган бўлса, 2 090 та кўрсаткич билан Самарқанд вилояти учинчи ўриндан жой олган.
Шунингдек, Андижон вилоятида 2 088 та, Наманган вилоятида 1 990 та, Хоразм вилоятида 1 977 та, Тошкент вилоятида 1 791 та, Қашқадарё вилоятида 1 496 та, Бухоро вилоятида 1 474 та, Жиззах вилоятида 1 033 та, Қорақалпоғистон Республикаси 951 та, Сурхондарё вилоятида 845 та, Сирдарё вилоятида 465 та ҳамда Навоий вилоятида 447 та ҳунармандлар фаолият юритмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг