Ҳукумат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Вазирлар Маҳкамаси фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун қандай чора кўрилади?
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан имзоланган қарорга мувофиқ, амалдаги Ҳукумат ўз ваколатларини янги шаклланган Олий Мажлис олдида топширди. Бу қарор мамлакат қонунчилигига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, Ҳукумат янги таркиб шакллантирилгунга қадар фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Мазкур жараён давлат бошқарувида узлуксизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қайд этиш керакки, 27 октябрь куни ўтказилган парламент сайловлари натижасида Олий Мажлиснинг янги таркиби шакллантирилди. Ўзбекистон Конституциясининг 116-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасига кўра, Ҳукумат ҳар бир янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини топшириши лозим. Шунга кўра, 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорни қабул қилди.
Бош вазир матбуот хизматининг хабар беришича,Президентнинг махсус фармонига мувофиқ, амалдаги Ҳукумат янги таркиб шакллантирилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этади. Бу, аввало, давлат бошқарувидаги узвийликни сақлаш ва барча муҳим ислоҳотларнинг тўхтаб қолмаслигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Яқин кунларда янги таркиб шаклланиши ва тасдиқланиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда Ҳукуматнинг ваколатларни топшириши демократик тамойилларга мувофиқ давлат бошқарувининг муҳим қисмини ташкил этади. Бу жараён қонунчиликка қатъий риоя этилиши ва парламент билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг