Ҳиндлар Хоразмда мелодрамма суратга олади
Октябр ойининг оҳирги ҳафтасида Хоразм вилоятига Ҳиндистоннинг “PANORAMA STUDIOS PVT. LTD.“ кинокомпанияси ижодкорлари ташриф буюришади. Ташрифдан кўзланган мақсад мелодрамма жанридаги “Khuda Haafiz” номли фильмни Хоразм вилояти ҳудудида суратга олишдир. Бу ҳақда Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Воҳада суратга олиш ишлари 1 ой мобайнида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Хива шаҳридаги “Ичан қалъа“ ҳудуди, “Эркин“ меҳмонхонаси, Янгиариқ туманидаги Остона қишлоғи ҳудуди, Урганч шаҳри аэропорти, “Аёз-қалъа“ ёдгорлиги ҳудудлари ва кўчаларида суратга олиш ишлари олиб борилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мазкур кинофилмнинг Ўзбекистон ҳудудида тасвирга олиниши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-5781-сон фармони ижросини таъминлаш ҳамда хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатимизга жалб қилиш ва уларга қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг