Ҳиндистонда сел ва кўчкилардан ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди
Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш штатида икки ой давомида кучли ёмғирлар оқибатида юз берган сел ва кўчкилар 300 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 155 нафари сел, кўчки, тошқин ва кучли ёмғирлар билан боғлиқ ҳолатларда қурбон бўлган. Қолган ҳолатларда эса йўл-транспорт ҳодисалари сабаб бўлган.
Муссон ёмғирлари инфратузилмага катта зарар етказган ва асосий хизматлар фаолиятини издан чиқаргани қайд этилмоқда. Ёмғирлар тиклаш ишларига ҳам тўсқинлик қилмоқда.
Ҳозирда ҳокимият органлари маҳаллий ва давлат ресурсларини жалб этган ҳолда вайроналарни тозалаш ва оқибатларни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Мутасаддилар аҳолидан ҳушёр бўлишни ва заруратсиз саёҳатларга чиқмасликни сўрамоқда, чунки айрим туманларда қисқа муддатли ёмғирлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг