Ҳиндистонда полициячилар кабутарни ҳибсга олди
Архив фото
Ҳиндистоннинг Жамму шаҳрида полиция маҳаллий темир йўл вокзалини портлатиш билан таҳдид қилган кабутарни қўлга олди. «The Indian Express» нашрининг ёзишича, қушнинг оёғига портлатиш таҳдиди ёзилган ёзув боғлаб қўйилган бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, қуш 18 август куни кечқурун Покистон билан чегара чизиғи яқинида жойлашган Катмария ҳудудида ушланган. Урду ва инглиз тилларидаги эслатмада «Кашмир эркинлиги ва вақти келди» сўзлари, шунингдек, станцияни портловчи мослама ёрдамида портлатиш режалаштирилгани ҳақида огоҳлантириш бўлган.
Манбаларнинг таъкидлашича, бу кабутар билан таҳдид етказилган биринчи қайд этилган ҳолат. Бунгача Покистон томони ҳаво шарлари, байроқлар ва турли хабарлар ёзилган қушларни учиргани ҳақида ҳолатлар бўлган.
Ўз навбатида, хавфсизлик кучлари хавфсизлик чораларини кучайтирди: вокзал ва темир йўл рельсларини қўриқлаш учун кинологлар ва сапёрлар олиб келинди, полиция юқори шай ҳолатга келтирилди. Мутахассислар бу ҳазил ёки фитна эканини текширмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, кабутар бундай хабарларни етказиш учун махсус ўргатилган бўлиши мумкин. Уларнинг таъкидлашича, расмийлар бундай ҳолатларга ўта жиддий қарашга мажбур.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг