Ҳиндистонда коронавируснинг яна бир янги штамми аниқланди
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида шифокорлар томонидан “COVID-19”нинг янги штаммини аниқланди.
Ғарбий Бенгалия мамлакат шарқида жойлашган ва Ҳиндистоннинг бешта штати билан, шунингдек Бангладеш, Бутан ва Непал билан чегарадош. Умуман олганда, ўтган бир кун ичида мазкур штатда яна 9819 кишида инфекция аниқланган ва шу тариқа бу ерда ушбу вирусдан даволанаётганлар сони 58,3 минг нафардан ошган.
“SARS-CoV-2” вирусининг ушбу янги мутацияси “B.1.618» дея номланган. У билан қанча одам зарарлангани ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, манбада ушбу штаммнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам айтилмаган. Бу Ҳиндистондан аниқланган “COVID-19”нинг иккинчи мутацияси ҳисобланади. Олдинроқ, бу ерда «В.1.617» штамми аниқланган эди. У коронавируснинг қўш мутацияга эга варианти сифатида ҳам маълум.
Aввалроқ Буюк Британияда ҳам коронавирус инфекциясининг яна бир мутацияси аниқланган эди. Таъкидланишича, вируснинг у Бразилия ва Жанубий Aфрика вариантларига қараганда юқумлироқ ва вакциналарга нисбатан кам сезгир бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг