Ҳиндистон Покистон ва Афғонистон орқали Ўзбекистонга шакар жўнатди

20:51 19 Март 2022 Иқтисодиёт
1775 0

Фото: Иллюстратив фото

Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатди. 140 тонна юк (асосан шакар) ортилган машиналар карвони Кобулдан Тошкентга жўнаб кетди. Бунгача юк «Мумбай – Карачи – Торкҳам» йўналиши бўйлаб келган.

Юк жўнатилиши Ҳиндистон томонидан хусусий равишда ташкил этилган. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги транзит савдоси тўғрисидаги келишув уни амалга ошириш имконини берди.

«Энди бу [транзит] мунтазам равишда амалга оширилади. Ўзбекистон Покистон портлари орқали исталган давлатдан маҳсулот олиб кириш имкониятига эга бўлади», — деди Покистон расмийси.

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли савдо бўйича келишувлар тузилганидан сўнг Покистон Ўзбекистонга гўшт етказиб бера бошлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?