Ҳиндистон ҳукумати покистонликларга берилган визани бекор қилди
Фото: Hindustan Times
Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган теракт муносабати билан Ҳиндистон ҳукумати 27 апрелдан бошлаб Покистон фуқароларига берилган барча визаларни бекор қилди. Бу ҳақда “The Times of India” газетаси хабар тарқатди. Нашрга кўра, покистонликлар 27 апрелгача Ҳиндистон ҳудудини тарк этишлари керак, тиббий визалар 29 апрелгача амал қилади.
Бундан ташқари, Ҳиндистон фуқароларига Покистонга бормаслик тавсия этилади. Расмийлар ҳозирда ушбу мамлакатдаги Ҳиндистон фуқароларига имкон қадар тезроқ уйларига қайтишлари тавсия қилди.
Пайшанба куни эрталаб Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги Покистоннинг Ҳиндистондаги вақтинчалик ишлар вакили Саад Варраични чақиртирди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Викрам Мисри Ҳиндистон Покистондаги миссиясидан ҳарбий атташеларни чақириб олишини ва Исломободдаги дипломатик миссия ходимларини 55 кишидан 30 кишига қисқартиришини айтди.
Покистоннинг Деҳлидаги миссиясидаги барча ҳарбий атташелар персона нон грата деб эълон қилинди. Уларга Ҳиндистонни тарк этишлари учун бир ҳафта муддат берилди.
Ҳиндистон чоршанба куни Покистонга қарши бир қатор чораларни эълон қилди. Хусусан, мамлакат ҳукумати икки давлатнинг бир қатор дарёлардан фойдаланишини тартибга солувчи Ҳинд сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатишга қарор қилди.
Ҳиндистон ҳукумати 22 апрель куни Ҳиндистон шимолида содир этилган теракт муносабати билан шундай чоралар кўрди. Ҳужум сайёҳлар кўп тўпланадиган Паҳалгам шаҳрида содир бўлди. Айтилишича, бир гуруҳ жангарилар одамларга қарата ўт очган. Ҳужум оқибатида 30 нафарга яқин одам ҳалок бўлган.
Ҳиндистон расмийларининг баёнотларига жавобан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Миллий хавфсизлик қўмитаси йиғилишини пайшанба кунига белгилади.
“Indian Express” нашри манбаларга таяниб, ҳужум ортида етти киши турганини ёзди. “Hindustan Times”нинг қайд этишича, улар орасида 2018 йилда Покистонга жўнаб кетган учта покистонлик ва Жамму ва Кашмирдан икки нафар фуқаро бор.
Ўз навбатида, Покистон Деҳлига жавобан Ҳиндистон фуқароларига берилган визани тўхтатиб қўйди. Бундан ташқари, мамлакат устидаги ҳаво ҳудудини барча ҳинд авиакомпаниялари учун ёпди ва Ҳиндистон билан барча савдо-сотиқни тўхтатди. Ушбу чоралар Ҳиндистоннинг 27 апрелдан бошлаб покистонликларга берилган барча визаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорига жавоб сифатида кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг