Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

18:03 25 Февраль 2025 Жамият
153 0

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мақсад — қонунчиликни такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятни оширишдир.

Ҳамкорлик доирасида бир нечта йўналишлар белгилаб олинди. Жумладан, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш, қонун ижодкорлиги соҳасида хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва илғор тажрибани миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш каби масалаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Шу билан бирга, ўзаро манфаатли долзарб йўналишларда конференция, семинар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер