Ҳамкасбимизни қутлаймиз!
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» бош ғояси остида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг республика босқичида «Босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари» номинацияси бўйича «Халқ сўзи» газетаси бўлим муҳаррири Фахриддин Бозоров 1-ўрин ғолиби бўлди.
Ҳамкасбимиз бундай юксак эътирофга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида эълон қилган долзарб публицистик мақолалари туфайли эришди.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти номидан қалами ўткир журналист Фахриддин Бозоровни «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиби бўлгани билан қутлаймиз!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг