ҲАМАС Ғазо сектори бошқарувини Фаластин маъмуриятига топшириши мумкин
ҲАМАС Ғазо сектори устидан назоратни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга тайёр, деб хабар берди «Sky News Arabia» телеканали.
Маълум қилинишича, ҲАМАС тегишли қарорни Қоҳирадаги музокаралар давомида Миср таъсири остида қабул қилган.
«ҲАМАС Қоҳирага ташриф буюрган делегациясига Миср томонидан кучли босим ўтказилганидан сўнг Ғазо устидан назоратни Фаластин маъмуриятига топширишга рози бўлди. Бунга жавобан ҲАМАС Ғазо амалдорларини янги маъмуриятда иш билан таъминлашни ва агар улар ишдан бўшатилса, маошларини олишда давом этишни талаб қилмоқда», – дея маълумот берилган телеканалга.
Сектордаги Исроил—ҲАМАС келишувининг иккинчи босқичи юзасидан музокараларни яқин кунларда амалга ошириш режа қилинган. Иккинчи босқич тирик қолган барча исроиллик маҳбуслар озод қилинишини ўз ичига олади. Уларнинг сони ҳозирда 73 нафар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг