Ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича қонун қабул қилинди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Бугун, 6 август куни «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органидир.
Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:
- қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
- отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
- чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
- итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.
Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг