Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 16-20 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати асосан кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
18-20 февраль кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво 20-25 даража илиққача исийди, кечалари 7-12 даража илиқ атрофида бўлади. Мамлакат бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-23 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 16-18 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида 16 февраль куни кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ҳарорат 17-19 даража илиқ бўлади. 17 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.
18-20 февраль кунлари эса ҳарорат асосан кечалари 9-12 даража илиқ, кундуз кунлари 22-25 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг