Гвардиола «яшил чироқ»ни ёқди: Ҳусанов трансфери ҳал бўлиш арафасида

Таниқли инсайдер Фабрицио Романога кўра, «шаҳарликлар» мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги жараёнларни якунлаш ва амалга оширишга розилик берган. «Ланс» ҳамда «Менчестер Сити» марказий ҳимоячининг трансфер музокаралари якуний босқичда эканлигини билдирган.
«Sky sports» нашри журналистларига кўра, Гвардиола жамоаси 20 ёшли Ҳусанов учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр.
Томонлар энг камида 5 йиллик шартнома имзолашлари кутилмоқда. Ўзаро келишув асосида ушбу муддатни кейинчалик яна бир йилга узайтириши мумкин бўлади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган. Трансфермаркт портали экспертлари 20 ёшли марказий ҳимоячининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Футболчининг «Ланс» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг