Гулжаной Наимова — Паралимпиада чемпиони!
Пара-таэквондочимиз Гулжаной Наимова жамоамиз учун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига чиройли якун ясаб берди. Ҳамюртимиз Бразилия вакилига қарши кечган баҳсда ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибасига айланди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Шиддатли кечган жангда Наимова ўзининг аниқ ва ишончли ҳаракатлари билан рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. Қайд этиш жоиз, ушбу спортчимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямиз номидан иштирок этган энг сўнгги вакилимиз бўлди. Бир оз аввал пара-енгил атлетикачимиз Муҳаммад Рехсимов Ф61 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида 6-натижани қайд этди.
Шу тариқа, Токио-2020 Паралимпия ўйинларини Ўзбекистон делегацияси 19 та медаль (8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза) билан якунлади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундай натижа билан барча ҳамюртларимизни, Миллий Паралимпия қўмитаси, бутун жамоамизни қутлаб қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг