Гулистонда 550 млн сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари мусодара қилинди
Иллюстратив фото
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 550 миллион сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.
Вилоят божхона бошқармаси тезкор ходимлари Гулистон шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда заргарлик буюмларининг ноқонуний айланувини олдини олиш борасида ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган фуқаро бир жуфт тилла зиракни 1,1 миллион сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шундан сўнг, фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганида унинг ичида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 6 турдан иборат, дастлабки қиймати 550 миллион сўмлик, 576,8 грамм тилла ва кумуш тақинчоқлар борлиги аниқланди ва улар ашёвий далил сифатида олинди.
Аввалроқ Хоразмда ҳам лицензиясиз 5,95 грамм оғирликдаги 1 дона узукни ноқонуний равишда сотаётган фуқаро тўхтатилиб, унда мазкур фуқарога тегишли савдо шохобчаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, дастлабки ҳисоб-китобларда қиймати 1 миллиард сўм бўлган 1 килограммдан зиёд оғирликдаги заргарлик буюмлари вақтинча сақловга олинганди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг