Глобал Яшил ўсиш институти бош директори ўринбосари билан учрашув тўғрисида

13:02 24 Февраль 2022 Сиёсат
426 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

2022-йил 24-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Глобал яшил ўсиш институти (ГГГИ) бош директори ўринбосари Хелена Маклеодни қабул қилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Вазир меҳмонни қутлар экан, мазкур институтнинг минтақадаги биринчи ваколатхонасига айланган ГГГИ идораси Тошкент шаҳрида очилгани муносабати билан табриклади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Ўзбекистон ва ГГГИ ўртасида Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи ҳудудидаги аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, “яшил” технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш каби устувор ё‘налишларда ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Учрашувда ГГГИнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Аарон Рассел ҳам иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?