Глобал ишлаб чиқарувчиларга АҚШда жорий этилган божлар Ўзбекистон учун фойдали бўлиши мумкин
АҚШ ҳукумати жорий қилган янги божхона тарифлари глобал савдога жиддий таъсир ўтказади. Бу Ўзбекистон учун экспорт имкониятларини кенгайтириш имкони бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақда президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўз «LinkedIn» саҳифасида маълум қилди.
Таъкидланишича, АҚШ қўйган божхона тўловлари уч тоифага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон 10% қўшимча бож ставкаси жорий этилган мамлакатлар қаторига киритилган. Бироқ асосий глобал ишлаб чиқарувчилар, жумладан, Хитой (64%), Вьетнам (46%) ва Ҳиндистон (26%) учун сезиларли даражада юқори божлар белгиланган.
Ушбу вазият давлатимизнинг қиёсий устунликка эга бўлган тўқимачилик ва тайёр маҳсулотлар экспорти каби соҳаларида янги имкониятлар яратиши мумкин. Шунингдек, АҚШ бозорида рақобатчи давлатларнинг маҳсулотлари қимматлашгани сабабли Ўзбекистон маҳсулотларига талаб ошиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг