Ғиждувонда маданият маркази фойдаланишга топширилди
Нечоғли ғайритабиий туюлмасин, Ғиждувондай салоҳияти юқори туманда шу пайтга қадар маданият маркази йўқ эди. Истиқлол байрами арафасида шу кемтиклик ўрни тўлдирилди. Туман марказидаги қадимий “Чорсу” маҳалласи ҳудудида икки қаватли кўркам бино қад ростлади.
— Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 31 май – 1 июнь кунлари вилоятимизга қилган ташрифи чоғида бир қатор иқтисодий-ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, Ғиждувонда замонавий маданият маркази барпо этиш юзасидан кўрсатма берилган эди, — дейди узоқ йиллар давомида шу соҳада ишлаб, обрў-эътибор топган меҳнат фахрийси Ражаб Авезов. — Буни қарангки, қисқа муддат ичида шундай кўркам иншоот қурилди. Орзуйимиз ушалди.

“Бухоро агрокластер” масъулияти чекланган жамияти томонидан 33 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига бунёд қилинган масканда маданият ва санъат соҳасига меҳр қўйган ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш учун барча қулайлик яратилган. Бу ерда анъанавий хонандалик, чолғу асбоблари, рақс, драма тўгараклари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бино жами 70 та машғулот хонасидан иборат.
Маданият марказининг очилишига бағишлаб ўтказилган маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг