«Ғишткўприк» постида 2,8 минг дона пневматик қурол ўқлари тўхтатиб қолинди
Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган машина юкхонасида 16 дона қадоқда 2800 дона 5,5 мм калибрли пневматик қурол ўқлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга ўтиш учун «Ғишткўприк» чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган автомашина божхона кўригидан ўтказилган.
Тадбир натижасида машинанинг юкхонасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 16 дона қадоқда 2800 дона 5,5 мм калибрли пневматик қурол ўқлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг