Гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш зарурати
Архив сурат
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси А. Сангинов водийда жойлашган ва ҳудудларда янги қурилаётган ГЭСларда бўлиб, мавжуд ҳолатлар билан яқиндан танишмоқда. Дастлаб Оҳангарон сув омборида амалга оширилаётган таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.
Бошқарув раиси сув омбори ҳудудидаги дренаж тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган вертикал дренаж тизимларини бурғулаш ишлари билан яқиндан танишди ҳамда қурувчи ва лойиҳачи ташкилотлари масъулларига бажарилаётган ишларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берди.
Шунингдек, сув омборини хавфсиз эксплуатация қилиш, сув омборини техник ишончлилигини таъминлаш, сел-тошқин сувларини талофатсиз ўтказиш ҳамда вегетация мавсумига сув тўплаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар кўздан кечирилди. Сув омборида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишилди.
Айтиш жоизки, Оҳангарон сув омборида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жами 4 370 туп кўчат экилган. Ҳозирги кунга қадар жами экилган кўчатлар орасига 18,0 минг метр томчилатиб, 2 500 метр ёмғирлатиб суғориш ҳамда 2,2 гектар майдонга гидрант усулида суғориш ишлари амалга оширилди.
Шу куннинг ўзида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси А. Сангинов Оҳангарон ГЭС қошидаги кичик ГЭС қурилиши жараёнлари, асосий қурилиш объектлари билан яқиндан танишди. Оҳангарон ГЭС қошида қурилаётган кичик ГЭСнинг лойиҳавий қуввати 2,5 МВтга тенг.
Кейинги манзил — Наманган вилояти, Поп тумани Оҳангарон дарёси бўйида фаолият юритаётган Қамчиқ ГЭСга бўлди. ГЭСда ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилиб, ходимлар билан учрашув ташкил этилди.
Қамчиқ ГЭСга 4 дона гидроагрегат ўрнатилган бўлиб, ўрнатилган қуввати 26,5 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 77,95 млн. кВт. соатни ташкил этади.
ГЭСга ташриф давомида Бошқарув раиси томонидан корхона раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди.
Андижон вилоятидаги навбатдаги манзил эса Булоқбоши туманида жойлашган ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши объекти бўлди. А. Сангинов лойиҳавий қуввати 6,8 МВт бўлган ЖФК-3 кичик ГЭС объектидаги қурилиш ишларининг бориши билан яқиндан танишди.
Бошқарув раиси томонидан лойиҳанинг қурилиш режаси мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди, режа асосида ишларни белгиланган муддатларда бажариш, объектдаги энг муҳим йўналишларга алоҳида аҳамият бериш борасида топшириқлар берилди.
Мамлакатимизда гидроэнергетика салоҳиятидан оқилона ва самарали фойдаланиш, кичик оқимдаги сувлардан унумли фойдаланиш, экологик тоза ва арзон электр энергия манбасини ишлаб чиқаришга бўлган талаб ошиб бормоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони муҳим ҳуқуқий асос бўлди.
Бугун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси А. Сангинов Андижон туманининг Завроқ маҳалласи каналининг биринчи пикетида бунёд этилган, қуввати 200 кВтга тенг, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,2 млн. кВт.соат бўлган Завроқ микро ГЭСга ташриф буюрди.
Бошқарув раиси томонидан микро ГЭСнинг жорий фаолияти, ўрнатилган қурилмалар самарадорлиги билан танишиш мобайнида масъул раҳбарларга зарурий тавсиялар ҳамда топшириқлар берилди.
Маълумот учун, 2023 йил июнь ойида ишга туширилган мазкур микро ГЭС Андижон туманининг 300 та хонадонини ёки 1 200 нафар аҳолисини экологик тоза электр энергия манбаи билан таъминлаб келмоқда.
Навбатдаги манзил — Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани бўлди. Андижон вилоятида жойлашган микро ГЭСлар ва янги қурилаётган микро ГЭСлар билан танишиш давомида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси А. Сангинов Олтинкўл тумани Улуғнор канали ПК-60+00 да қурилаётган микро ГЭС объектига борди.
Олтинкўл тумани “Хўжа” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган ушбу микро ГЭСнинг қуввати 380 кВт, йиллик электр энергия ишлаб чиқариши 1,91 млн. кВт.соатга тенг. Бошқарув раиси томонидан қурилиш объектларида аниқланган камчиликларни тезкор равишда бартараф этиш, ишни сифатли ташкил этиш, қурувчиларга зарурий шарт-шароитларни яратиб бериш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг