Германиянинг энг йирик аэропорти сичқон сабаб «свет»сиз қолди
Германиянинг Франкфуртдаги энг йирик аэропорти кемирувчи туфайли қисман электр қувватисиз қолди. Бу ҳақда «Spiegel» хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 5 август куни тунда Франкфуртдаги энг йирик аэропортда авария сабаб электр энергиясида узилишлар юз берган. Электрдаги узилишга қўшимча равишда, терминал майдони қисман тутун билан қопланган.
Аэропорт вакилининг сўзларига кўра, зудлик билан фавқулодда захира қувват ёқилган, шунинг учун йўловчиларга ҳеч қандай хавф бўлмаган. Эрталаб нормал қувват тикланган. Бироқ авария багажни саралаш тизимидаги носозлик туфайли «Discover Airlines» ва «Lufthansa» авиакомпанияларининг парвозлар жадвалини бироз бузган.
Қайд этилишича, электр узилиши туфайли аэропортнинг 1-терминалидаги ҳудудлар зарар кўрган. Ушбу сектордан асосан «Lufthansa» авиакомпанияси фойдаланади.
Кейинчалик маълум бўлишича, ҳалокатга кемирувчи сабаб бўлган, чунки қисқа туташув содир бўлган жойда чайналган кабель ҳамда унинг ёнида сичқон ўлиги топилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг