Германиянинг биринчи рақамли сиёсий арбоби Ўзбекистонга келади
Германия канцлери Олаф Шольц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт маълум қилди.
Қайд этиш керакки, Олаф Шольц ҳукуматга келгандан бери ҳали Марказий Осиёга ташриф буюрмаганди. Немис ҳукумати томони канстлерга минтақа давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида «катта бизнес делегацияси» ҳамроҳлик қилишини ҳам билдирган.
Маълум бўлишича, немис сиёсатчиси Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Бундан ташқари, 17 сентябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё-Германия» (5+1) иккинчи саммитида иштирок этади.
Биринчи саммит 2023 йил сентябрь ойида Берлинда бўлиб ўтган ва унда минтақа давлатлари раҳбарлари Германия билан стратегик минтақавий шериклик ўрнатиш таклифини қўллаб-қувватлаганди.
«Канцлернинг сафари ҳам ушбу минтақавий ҳамкорликка ҳаёт бағишлайди», дейилади Германия ҳукумати баёнотида.
Маълумот учун айтиш керакки, Германияда олий сиёсий амалдор канцлер ҳисобланади. Канцлер мамлакатнинг энг қудратли арбоби ҳисобланади. Кўпинча сиёсий ҳокимият нуқтаи назаридан бундай амалдор «биринчи рақамли шахс» деб аталади. Германия президенти асосан мамлакатдаги бошқа ишларда фаоллик кўрсатади.
Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда қиймати 28,3 миллион АҚШ долларлик чой импорт қилгани ҳақида маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг