Германияда саккиз нафар экофаол аэропортдаги намойишда ҳибсга олинди
«Letzte Generation» экофаоллар гуруҳининг саккиз нафар аъзоси Мюнхен аэропортида тартибсизликлар уюштирганлиги сабабли ҳибсга олинди. Бу ҳақда «The Guardian» нашри хабар бермоқда.
Фаоллар хавфсизлик тўсиқларини бузиб ўтиб, учиш-қўниш йўлакларига олиб борадиган йўлларни ёпишган. Уларнинг норозилиги 60 га яқин рейсларнинг бекор қилинишига ва кирувчи рейсларнинг бошқа аэропортларга йўналтирилишига сабаб бўлди.
Норозилик ҳаракати ташкилотчилари бу ҳаракатини энг ифлослантирувчи транспорт тури ҳисобланган авиапарвозларга нисбатан «нафрат»ни ифодалаш дея талқин қилган. «Letzte Generation» Германия ҳукуматини соҳага беписанд қараётгани учун танқид остига олишмоқда.
Германия ички ишлар вазири Ненси Фазер намойишларни қоралаб, уларни ҳаво қатновига таҳдид солувчи жиноий ҳаракатлар деб атади. Унинг таъкидлашича, бундай хатти-ҳаракатлар фақат жамоатчилик орасида тушунмовчилик ва ғазабга сабаб бўлади.
Ҳозирча ушбу гуруҳ аъзоларига қандай жазо белгиланиши номаълумлигича қоляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг