Германияда хавфли вируснинг ёввойи шакли аниқланди
Германиялик мутахассислар биринчи тоифали ёввойи вирусни аниқладилар. Бу ҳақида «Reuters» агентлиги хабар берди.
Нашрнинг «The Robert Koch» институтига таяниб маълум қилишича, мутахассислар Германиядаги канализация қувурларидан олинган намуналар устида текширув ўтказишганда ундан биринчи тоифали «полиомиэлит» вирусининг ёввойи шаклини аниқлашган.
Таъкидланишиша, Германияда «полиомиэлит» вирусига чалиниш ҳолатлари илк бор бундан 30 йил олдин кузатилган. Янги аниқланган ушбу вируснинг ёввойи шакли эса 2021 йилдан бери мунтазам мониторинг ишларини олиб бораётган мутахассислар учун янгилик бўлди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу турдаги вирусни охирги марта 2010 йилда, Россия ва Тожикистонда, 2007 йилда эса Швейцарияда аниқланганини билдирган.
Маълумот учун, дунё бўйлаб «полиомиэлит» вирусининг икки шакли кенг тарқалган бўлиб, ёввойи шакли асосан Афғонистон ва Покистонда учрайди. «Полиомиэлит» инфекцияли вирус ҳисобланиб, озиқ-овқат ва сув орқали юқиш хавфи юқори. Вирус билан касалланган инсонда фалажлик кузатилиши, баъзи ҳолларда эса касаллик ўлим билан тугаши ҳам мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу турдаги вирусларни эмлаш орқали енгиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг